8 июль куни Шимолий Хитойнинг Хэбэй провинцияси Шахэ шаҳридан Пекин-Тяньцзинь-Хэбэй ва Марказий Осиё ҳудудлари ўртасидаги биринчи халқаро юк ташиш темир йўл йўналиши бўйлаб юк поезди Тошкентга отланди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар қилди. Поездга шиша, болалар аравалари ва бошқа маҳсулотларни ортилган.

Янги йўналиш Хитойнинг Шицзячжуан, Тайюань, Урумчи шаҳарларидан ўтиб, «Хоргос» назорат-ўтказиш пункти орқали Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиб, Олмаотага йўл олади ва сўнгги манзил — Тошкентга етиб келади.

Йўналишнинг умумий узунлиги — 5000 километрга яқин, ушбу масофа саккиз кунда босиб ўтилади. Бугунги кунда бу йўналишлар вақти бўйича Хитойдан Марказий Осиё давлатларигача энг тезкор ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, октябрда Шаньдун (Шарқий Хитой) провицияси ва Ўзбекистон ўртасида биринчи халқаро юк поезди ҳаракатини бошлаган эди.