14 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, сел келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хизмати маркази «Газета.uz"га хабар қилди.

Чоршанба куни кечқурундан бошлаб шамолнинг кучайиши, пайшанба куни ҳарорат аввалги бир неча кунга нисбатан 5−7 даража Цельсийга пастлаши кутилмоқда.

«Ҳавонинг салқинлашуви Россиянинг Европа қисмидан тоза ҳаво оқими кириб келиши билан боғлиқ, — дея қайд этди Ўзгидромет. — Ҳафта охирига қадар Ўзбекистоннинг катта ҳудудида ўртача иссиқ ҳарорат сақланиб қолади».

14 июль куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси — +23…+25, кундузи — +30…+32 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, 14 июль куни айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. 15−17 июлда ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 14 июлда айрим жойларда 15−20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси — +20…+25, кундузи 14 июль куни — +30…+35, 15−17 июлда — +33…+38 даража бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида — ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 июль куни кечаси — +20…+25, кундузии- +30…+35, 15−17 июль кунлари кечаси — +18…23, кундузи — +33…+38 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 14 июль куни айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. 15−17 июлда ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезлик эсиб, 14 июлда айрим жойларда 15−20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси — +20…+25, кундузи 14 июлда — +30…+35, 15−17 июлда — +34…+39 даража бўлади даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 14 июль куни айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 15−17 июлда ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезлик эсиб, 14 июлда айрим жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси — +20…+25, кундузи 14 июлда — +32…+37, 15−17 июлда — +35…+40 даража бўлади даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида айрим жойларда ҳаво ўзгариб туради, 14 июль куни айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 15−17 июлда ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезлик эсиб, 14 июлда айрим жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси — +20…+25, кундузи — +30…+35 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида бир оз ҳаво ўзгариб туради, 14−15 июль кунлари айрим жойларда муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 15−17 июлда ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезлик эсиб, 14 июлда айрим жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси — +10…+15, кундузи — +20…+25 даража атрофида бўлади.