Ўзбекистонда куздан сиқилган газ (метан) билан ишловчи газ баллонли Lacetti автомобиллари савдоси бошланади, дея хабар қилди GM Uzbekistan ҚК матбуот хизмати «Газета.uz"га. Мухбирларимиз янги автомобил капоти ва юкхонасига назар ташлаб, унинг ўзига хосликлари ва стандарт Lacetti`дан асосий фарқли жиҳатлари тўғрисида маълумотларга эга бўлди.

GM Uzbekistan заводида ўрнатиладиган газ баллон қурилмалари (ГБҚ) Италиянинг Faber компанияси (баллонлар) ва «Ўзавто-Ланди Рензо» ўзбек-италиян ҚК (капотости қурилмалари эҳтиёт қисмлари) томонидан етказиб берилади.

ГБҚни дастлабки ўрнатиш, двигатель қуввати ва айлантириш лаҳзасини аниқлаш учун синовдан ўтказиш ҳамда газ тизимини бошқариш электрон блокини калибрлаш (аниқ ўлчамга келтириш) ишлари Landi-Renzo (Италия) компанияси томонидан амалга оширилди.

Автомобилнинг параметрик ва кучайтирилган двигателнинг ресурс синовлари GM Korea томонидан ўтказилган бўлса, кўча синовлари Пекин (Хитой) йўлларида олиб борилди. 30 минг километрлик умумий масофада кучайтирилган ресурс синовларини эса GM Uzbekistan ўтказди.

Lacetti`га ўрнатилган тизим ЕСЕ R110 Қоидалари (БМТнинг Европа Иқтисодий комиссияси) талабларига жавоб бериб, General Motors корпорацияси томонидан тасдиқланган. Автомобиль учун «Ўзстандарт» агентлигининг транспорт воситаси турини тасдиқлаш сертификати ҳам олинган

Lacetti газ баллон қурилмасининг ишчи босими 200 атм бўлса, газ баллонининг ҳажми 90 л (18 м3)га тенг. 4- авлод ГБҚ тақсимланган газ пуркаш тизими ўрнатилган бўлиб, двигатель ҳарорати 40 даража Цельсийдан, двигатель ишга туширилгандан 30 сония ўтиб айланиш 1600 ай/дақ дан ошганда бензиндан газга автоматик раишда ўтилади. Газ тугаганда эса автомат равишда газдан бензинга ўтади.

Газ баллон бир марта тўлдирилганда 90 км/соат тезликда — 280 км, шаҳар шароитида — 230 км масофани босиб ўтади.

Биринчи ва иккинчи комплектацияларда чиқариладиган машина GM PowerTrain Uzbekistan компаниясининг газда ишлаш учун махсус мослаштирилган двигателлари ўрнатилади. У кучайтирилган (юқори ҳарорат шароитида ишлаш учу) цилиндр-поршен гуруҳи ва клапанлар механизми билан таъминланган.

Капотости газ қурилмаси манометр, юқори босимли газ қувурлари, газ фильтри, босим датчикли газ инжеторли рейкаси, газ қуйиш ускунаси, газ редуктори ва газ тизимларини электрон бошқариш блокини ўз ичига олади.

Босим датчигили газ инжектор рейкаси.

Манометр.

Газ қуйиш қурилмаси.

Бундан ташқари, ГБҚ ўрнатилиши муносабати билан автомобиль умумий вазни ортгани ҳолатида барқарорлик, а бошқарувтизимини яхшилаш учун амортизатор тиргаги, пружиналар, кўндаланг барқарорлик стабилизаторлари ва бошқа юриш қисми деталлари

Ишлаб чиқувчилар асосий эътиборни хафсизликка қаратган. Ёқиш ва ўчиришда газ баллони ва редуктор автомат тарзда очилиб, ёпилади. Баллоннинг асосий электромагнит ва қўшимча клапанлари юқори ҳарорат ва босим остида ишловчи совитувчи қурилма билан таъминланган. Газ қувури ёрилган тақдирда баллон босими автомат тарзда ёпилади.

Бутун автомобиль, жумладан газ баллон қурилмасига бир йил ёки 20 минг км масофани босиб ўтишга кафолат берилган.

Ёнилғи турига ўтказувчи баллондаги газ даражаси индикатори билан.

Автомобилни харид қилишда мижозга барча зарур ҳужжатлар: газ-метан баллонларининг мувофиқлик сертификати нусхаси, капотости қурилмаларига (редуктор, клапан ва манометр) мувофиқлик сертификати нусхаси, ГБҚ ўрнатилгани тўғрисидаги баённома ва машинага ГБҚ ўрнатилгани қайд этилган ҳисоб-маълумотнома тақдим этилади.

SX / MT (1,5 л) комплектация баҳоси 32 001 500 сўм, CDX / MT (1,5 л) комплектация — 37 126 630 сўм (тўлов халқаро пластик карточка бўйича тўлаш кунидаги МБ курси бўйича).

Харидорлар автомобилга GM Uzbekistan дилерлик муассасалари орқали олдиндан буюртма беришлари мумкин.