Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ички ишлар органларининг бир қатор бўлимларига янги раҳбарларни тайинлади. Бу ҳақда ИИВнинг «Постда» нашри хабар берди.

Хусусан, Бухоро ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига подполковник Бахтиёр Саиджонов тайинланди. У баҳорда Навоий вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари ва Зарафшон ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган Ўткир Бадалов ўрнига бошлиқ бўлди.

Тошкентнинг Яккасарой туман ИИБ бошлиғи вазифасига эса подполковник Воҳид Мирзаев тайинланди.

Подполковник Бунёд Ражабов Хоразм вилоят Боғот туман ИИБ бошлиғи бўлди.

Қорақалпоғистоннинг Қораузак туман ИИБни Салават Казбеков, Хўжайли туман ИИБни майор Тимурбек Дошумов бошқаради.