Франция стадионларида қитъанинг энг кучли 28 термаси ўртасида бўлиб ўтган футбол бўйича Европа чемпионати ўз якунига етди. Париждаги муҳташам «Стад Де Франс» стадионида Евро-2016 финалига қадар етиб келган мезбон жамоа — Франция термаси Португалия футболчилари ўзаро беллашди.

Учрашувнинг 25- дақиқасида португалияликлар сардори Криштиану Рональду Димитри Пайет билан тўқнашувдан сўнг жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Бироқ ушбу йўқотиш Португалия термасини саросимага солиб қўймади.

Қизғин ва шиддатли кечган асосий бўлимда ҳисоб очилмади. Шундан сўнг кураш қўшимча бўлимда давом эттирилди. Рақибнинг уч ҳимоячиси орасидан ўзига хос бўлмаган усулда дарвозга гол киритган Эдер 109- дақиқада португалияликларга ғалаба келтирди.

Шундай қилиб, Португалия илк бор Европа чемпиони деган номга сазовор бўлди.

Португалия-Франция — 1:0

Гол: Эдер (109)

Португалия: Патрисиу, Седрик, Герреру, Фонте, Пепе, А. Силва (Моутинью, 66), Саншеш (Эдер, 79), В. Карвалью, Мариу, Нани, Роналду (Куарежма, 25).

Франция: Льорис, Умтити, Эвра, Санья, Косьельни, Сиссоко (Марсьяль, 110), Пайет (Коман, 58), Погба, Матюиди, Гризманн, Жиру (Жиньяк, 78).