Жорий ҳафта охирида юқори иссиқ ҳарорат кузатилади, дея хабар қилди Ўзгидромет хизмати «Газета.uz"га.

Ўзбекистонда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво 40−42 даражалик чўққисига чиқса, жанубий ҳудудларда келгуси ҳафта ўрталарига қадар Эрон ва Туркманистондан кириб келадиган иссиқ ҳаво оқимлари туфайли 44 даражага қадар кўтарилади. Синоптиклар башоратига кўра, айни ўша вақтдан бир оз тушиш кузатилади.

9−10 июль кунлари Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9 июлда — +21…+23, 10 июлда — +21…+23, кундузи 9 июлда — +37…+39, 10 июлда — +38…+40 даража бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида — ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +22…+27, кундузи 9 июлда — +35…+40, 10 июлда — +37…+42 даража бўлади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +22…+27, кундузи — +37…+42 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +20…+25, кундузи — +35…+40 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +20…+25, кундузи — +35…+40 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида бир оз ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +13…+18, кундузи — +25…+30 даража бўлади.

8−10 июль кунлари Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида Қирғизистонинг айрим жойларида кузатиладиган ёмғирлар туфайли сел келиши хавфи мавжуд.