Ўзбекистонда шу йилнинг май-июнь ойларида фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови бўлиб ўтди. Сайловлар якунлари 8 июль куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида тақдим этилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Сайловларда 9764 фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг 105 мингдан зиёд маслаҳатчиси сайланди.

Қайта сайланган раисларнинг 73,6 фоизи олий маълумотли бўлса, 82,4 фоизи давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар тизимлари ва тадбиркорлик соҳасида ишлаш тажрибасига эга. Уларнинг 67 фоизи мазкур лавозимга илк бор сайланди. Раисларнинг 865 нафари ёки умумий миқдорнинг 8,9 фоизга яқини — аёллар.

Фуқаролар йиғини раислар маслаҳатчиларининг эса 51,1 фоизи олий маълумотга эга. Уларнинг 53,3 фоизи бу ишга илк бор сайланди. Аёллар улуши 25,4 фоизни ташкил этди.