1966 йилнинг 1 июль куни «Тошкент оқшоми» — «Вечерний Ташкент» шаҳар газеталарининг нишона сони дунё юзини кўрган эди.

Газета фожиали ҳодиса — 1966 йилдаги кучли зилзиладан кўп ўтмай чоп этила бошланди. Ўзбек ва рус тилларида чиққан «оқшом"лар кўп йиллар давомида 180 минг ададда чоп этилиб турди. Газета ходимининг сўзларига кўра, ҳар куни қоплаб мактублар келар, уларда газетхонлар ўз муаммолари, таҳририят аъзоларига билдирган ташаккурнома ва маслаҳатлари ўрин олган.

Бугунги кунда Тошкент шаҳар ҳокимлиги нашрининг ўзбек ва рус тилларидаги жами адади 18 мингтани ташкил этади. 1 июль куни газетанинг 13 196-сони чоп этилади.

Ярим асрдан буён таҳририят журналистлари ва техник ходимлари Ўзбекистон пойтахтининг тиғиз ҳаётига мос тарзда меҳнат қилиб келмоқда. Ўқувчиларга шаҳар ва мамлакатда бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида ахборот бериб, турли вазиятларда шаҳар аҳолисига кўмак кўрсатиб келмоқда.

«Оқшом"лар бугунги кунда. Фото: «Газета.uz».

«Газета.uz» жамоаси ҳам таҳририят аъзолари, «Тошкент оқшоми» мухлисларини бугунги юбилей билан муборакбод этади.

Фотосуратлар -Рустам Шариповнинг шахсий архивидан.