Июнь ойи ўрталаридан Тошкентда Baxt ko’li дам олиш ҳудуди иш бошлади. Сўнгги йилларда ёпиқ бўлган Бахт кўли соҳилида кўнгилочар боғ ташкил этилди. Сув ҳавзасининг майдони 27 га бўлиб, боғнинг умумий майдони эса 59 га атрофида. Маъмурият вакили сўзларига кўра, бу ерда бир вақтнинг ўзида 5000 киши дам олиши мумкин.

Боғ ҳудудини ташкил этишда кўл атрофи 11 зонага ажратилди. Уларнинг ҳар бири пойтахтнинг битта туманига бириктирилган. Дам олувчилар эса ҳудуд бўйлаб эркин ҳаракатланишлари мумкин.

Боғ ҳудудига кириш нархи 1000 сўм. Ундаги каравотча, ёғоч каравот ва шийпончаларни ижарага олиш мумкин. Ижара нархи уларнинг тури ва жойлашган ўрнига қараб соатига 5000 сўм қилиб белгиланган.

Қумда ёки дарахт соясида ётиб хордиқ чиқариш — бепул. Кийиниш учун махсус кабиналар ўрнатилган бўлиб, уларнинг айримлари душ билан таъминланган. Гигиеник жараёнлар учун эса пул тўлаш лозим.

Baxt ko’li ҳар куни 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Фото