Ўзбекистон бўйлаб мобиль алоқа операторларининг 16,5 мингдан зиёдроқ базавий станциялари ўрнатилди, дея хабар бермоқда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

Сўнгги 10 йил давомида мамлакатда мобиль алоқа абонентлари сони 7,5 баробарга ошди. Йил бошида 22,9 миллион мобиль алоқа фойдаланувчилари тўғрисида расмий хабар тарқатилган эди.

Ўзбекистонда бир қанча операторлар: Beeline (GSM), Ucell (GSM), UMS (GSM), Uzmobile (GSM ва CDMA) ҳамда Perfectum Mobile (CDMA) мобиль алоқа хизматларини кўрсатиб келмоқда.