Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 29 июнь куни Оқсаройда Польша Республикаси, Венгрия Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Корея Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Петр Ивашкевич, Петер Санто, Ерик Утембаев, Содиқ Имомий, Квон Ён У, Сайид Шаҳобиддин Темурийдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Давлат раҳбари Европа ва Осиё дипломатик миссиялари раҳбарларини самимий қутлар экан, Ўзбекистон ушбу давлатлар билан ўзаро муносабатларни изчил ривожлантиришга алоҳида аҳамият беришини таъкидлади ва уларнинг масъулиятли фаолиятига муваффақият тилади.

Президентнинг хорижий давлатлар элчилари билан суҳбати чоғида минтақавий ва халқаро сиёсатга доир долзарб масалалар ҳам муҳокама этилди.