Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 29 июнь куни Туркия Республикаси Президенти Ражеп Таййип Эрдоғанга Истамбул шаҳридаги халқаро аэропортда содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Мамлакат раҳбари Президентга ва қардош турк халқига самимий таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Отатурк аэропорти халқаро терминалида содир этилган учта портлаш оқибатида 40 нафардан зиёд киши ҳаётдан кўз юмди.