«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Туркия ҳукумати қарорига биноан Отатурк номидаги аэропортнинг вақтинчалик ёпилиши муносабати билан Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича 28 июнда амалга оширилиши керак бўлган HY-274 рейси муддатлари ўзгарганини маълум қилди.

Миллий авиакомпания матбуот хизмати хабарига кўра, HY-274 рейси билан Истанбулдан Тошкентга парвоз қиладиган самолёт маҳаллий вақт билан 20:00 да учади. Отатурк аэропортида йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш маҳаллий вақт билан 17:00 да бошланади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК йўловчилар ушбу ўзгаришларни тўғри тушунишига умид билдирди.