Тошкентда наркобизнесга қарши курашиш давомида мусодара қилинган гиёҳвандлик воситаларининг навбатдаги тўпламини йўқ қилиш тадбири бўлиб ўтди. ЎзА хабарига кўра, Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш куни муносабати билан ҳамда гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги доирасида ўтказилган тадбирда 1438 килограмм гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилди.

Тадбирда мутасадди идоралар ходимлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

«2015 йилда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан наркотрафикка қарши курашишга қаратилган салмоқли ишлар амалга оширилди, — дейди Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати матбуот маркази катта ходими Лола Йўлчибоева. — Бу жараёнда гиёҳванд моддаларни мамлакатимизга олиб кириш йўлларини беркитиш, уларнинг нафақат мамлакатимиз ичида ноқонуний муамолада бўлиши, балки ҳудудимиз орқали транзит қилинишига чек қўйиш, уюшган жиноий гуруҳларни йўқ қилишга алоҳида эътибор қаратилди».

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази маълумотига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 2015 йилда 6600 дан зиёд наркожиноят фош этилган. Улардан ярмини наркотик моддаларни ўтказиш-сотиш ташкил қилган бўлса, қолганлари контрабанда, гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириш, бангихоналар ташкил этиш ва бошқа турдаги наркожиноятлардир.

2015 йилда мамлакатимизда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишида бўлган жами 2510 килограмм миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинган. Уларни асосан героин, опий, гашиш, марихуана, кўкнори кабилар ташкил этган.

Оғуфурушлар юртимизга наркотикларни асосан Тожикистон ва Қирғизистон орқали олиб ўтишга уринмоқда. Амударё орқали Сурхондарё вилоятига, жанубий-шарқдан Самарқанд ва Сирдарё вилоятларига ҳамда шимолий-шарқдан Фарғона водийси ва Тошкент вилоятига олиб киришга уриниш ҳоллари кузатилмоқда.

Аҳмад Мансуровнинг таъкидлашича, диспансер ҳисобида турувчибемор наркоманлар сони 1474 нафарга камайиб,13 218 нафарни ташкил этди.

Психофаол моддаларнинг сўнгги йилларда дунёд кенг тарқалган янги турлари (спайслар, тузлар, сунъий канабиноидлар ва ҳоказо)га қарши кура Ўзбекистон учун долзарб муаммога айланган.