Дзюдо бўйича бўлғуси жаҳон чемпионати пойтахти Будапешт 25 ва 26 июнь кунлари Гран-при туркумидаги мусобақага мезбонлик қилди. Унда 55 мамлакатнинг 252 спортчиси иштирок этди. Ўзбек байроғи шарафини етти спортчи ҳимоя қилган бўлса, уларнинг тўрт нафари медалларни қўлга киритди, дея хабар бермоқда Дзюдо федерацияси матбуот хизмати.

Беллашувларнинг биринчи куни Шарофиддин Лутфиллаев (-60 кг) учинчи ўрин учун баҳсда 2016 йил Париждаги Катта шлемнинг кумуш медаль соҳиби озарбайжонлик Илгар Мушкиевни мағлубиятга учратди.

Икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров (-66 кг) ҳам бронза учун курашди. Икки саралаш раундида Молдова ва Венгриядан келган дзюдосиларни мағлубиятга учратди, ярим финалда эса словениялик спортчидан енгилди. Бироқ учинчи ўрин кечган баҳсда Тбилиси-2015 Гран-приси кумуш медаль соҳиби исроиллик Баруч Шмаилов устидан ғалаба қозонди.

Иккинчи мусобақа кунида Соиб Қурбонов (-100 кг) олтин медалга жуда яқин келди. У ярим финалда ҳам рақибларидан устун келиб, ҳал қилувчи қарама-қаршиликда 2015 йилдаги Париж Катта шлеми бронза медали совриндори нидерландиялик Милеш Коррелдан мағлубиятга учради.

Тўртинчи медални Гулноза Матниёзова (-70 кг) ўзбек терма жамоаси ҳисобига ёзиб қўйди. Учинчи ўрин учун кечган беллашувда у Осиёнинг 2015 йилги чемпионати бронза медали соҳибаси япониялик Карен Нун Ирадан устун келди.