10−20 июль кунлари Истанбулда ЮНЕСКО Жаҳон мероси Қўмитасининг 40-сессияси бўлиб ўтади. Унинг иштирокчилари 29 та табиий, маданий ва аралаш объектларни Жаҳон мероси рўйхатига киритиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқади. Улар орасида — Ғарбий Тянь-Шань тоғлари ҳам бор, дея хабар бермоқда БМТ Янгиликлар маркази.

Ғарбий Тань-Шанянинг Жаҳон мероси рўйхатига киритиш ҳақидаги ариза Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон томонидан тақдим этилди. Тянь-Шань (Осмон тоғлари) — марказий қисмдаги етти минг метрлик тоғларнинг энг шимолий қисмида жойлашган (энг юқори нуқтаси — Ғалаба чўққиси, денгиз сатҳидан 7439 метр баландликда).

Ғарбий Тянь-Шань тоғлари марказий қисмидаги каби унчалик баланд эмас, бироқ ўзига хос ноёб ва хилма-хил саналади. Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон,қисман Тожикистон ҳудудини эгаллаган Ғарбий Тянь-Шань шимоли шарқдан (Талас Алатови) жануби ғарбга (Олтинтопкан ва Қорамозор тоғлари) 300 километрдан зиёдроқ масофага чўзилган, дея хабар беради Orient-Tracking.com сайтида.

Ғарбий Тянь-Шань тоғларининг барча тизимидаги энг баланд нуқталари — Чотқол чўққиси (4503 м) Қирғизистон ҳудудида жойлашган. Ўзбекистонга тегишли қисмидаги энг баланд нуқта эса Бештор чўққиси бўлиб, денгиз сатҳидан 4299 метр баландликда жойлашган. Аделунга чўққиси — 4301 м ва номсиз чўққи 4395 м баландликка эга. Географик жиҳатдан сўнггиси Пскен тизмаси шарқида Талас Олатоғи билан чегараланган Шовурсой тепаликларида жойлашган.

Табиий объектлар рўйхатига кириш учун номзодлар қаторидан Туркманистондаги Койтендаг Тоғ экотизими ҳам ўрин олган.

Жаҳон мероси рўйхатига Жаҳон маданий ва табиий ёдгорлигини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенция иштирокчи-давлатлари ҳудудидаги 1000 дан зиёд объектлар киритилган.