Хоразм вилоятида фаолият кўрсатаётган «Хоразм қовунлари» МЧЖ ўз маҳсулотларини Жанубий Корея давлатига экспорт қилишни йўлга қўйган, дея хабар бермоқда ЎзА.

Йигирма нафар ишчи фаолият кўрсатаётган Урганч туманидаги «Хоразм қовунлари» масъулияти чекланган жамияти қовуннинг бир неча навини етиштириб, уларни хорижга экспорт қилмоқда.

«Замонавий музлатиш жиҳозлари қовуннинг кўриниши ва мазасига зарар етказмаган ҳолда узоқ муддат сақлаш имкониятини беради, — дейди жамиятнинг ижрочи директори С. Хўжаев. — Ўзига хос усулда қадоқланган маҳсулотларимиз хорижлик харидорларга манзур бўлаётганидан хурсандмиз».