РИА Новости— 24 июнь куни Анқара университети шифохонасида содир этилган отишма оқибатида қурбон бўлганлар сони тўрт нафарга етди, дея хабар бермодқа Франс Пресс агентлиги.

Бундан аввалроқ уч кишининг вафот этгани ва бир кишининг жароҳатлангани маълум қилинган эди.

Dogan агентлиги маълумотига кўра, шифохонада жойлашган дорихона хизматчиси бир гуруҳ эркаклар билан тортишиб қолган ва сўнгра қуролни чиқариб, ўқ узган. Натижада уч киши воқеа жойининг ўзида ҳалок бўлган.

Франс Пресс хабарига кўра, жабрланган шахс ўқ натижасида олган жароҳати туфайли оламдан ўтган.

Полиция ўқ узган Энвер Т. ни қўлга олган. Маълумотларга кўра, ҳамкасблари ўғирликда айблаганидан сўнг уларга қарата ўқ узган.