Тошкентда пайшанба куни 16:36 да кучсиз зилзила қайд этилди, дея хабар қилди «Газета.uz"га пойтахт сейсмология станцияси ходимлари.

Зилзила эпицентри Афғонистон ҳудудидаги Ҳиндиқуш тоғларида жойлашган. Ўчоқ чуқурлиги — 200 км.

Зилзила марказида ер силкиниши магнитудаси 5,5 ни ташкил этди. Сейсмологлар баҳосига кўра, пойтахтда силкинишлар кучи 2 баллдан камроқ бўлган.