Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 23 июнь куни тонгда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги саммитида меҳмон сифатида иштирок этиш учун Тошкентга етиб келди.

Пойтахт аэропортида мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди, дея хабар бермоқда ЎзА.

ШҲТ йиғилиши Ўзбекистон Республикаси Ислом Каримов раислиги остида бўлиб ўтмоқда. Аввал хабар қилинганидек, унда яна 10 мамлакат президентлари ҳамда юқори мартабали шахслар иштирок этади.