Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 22 июнь куни «Ўзэкспомарказ"да электрлаштирилган Ангрен-Поп темир йўли ва Қамчиқ туннелининг очилишига бағишланган маросимда иштирок этди.


ЎзА хабарига кўра, икки давлат раҳбарлари ўз йўлини Сардаладан бошлаб, 16 дақиқа ичида Қамчиқ туннели орқали Чодак қишлоғигача давом эттирган «Ўзбекистон» поездининг Қамчиқ темир йўл туннелидан ўтишига рухсат берувчи семафорни ёқиш учун махсус тугмани босди.


Қамчиқ довони орқали денгиз сатҳидан 2200 м баландликдан ўтувчи Ангрен-Поп тармоғининг қурилиши Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари билан боғлашга имкон туғдирди. Бундан ташқари, у «Хитой — Марказий Осиё — Европа» янги халқаро транзит темир йўл коридорининг энг муҳим бўғини ҳисобланади.


Темир йўлнинг узунлиги 123,1 километрни ташкил этиб, ушбу лойиҳа доирасида узунлиги 19,2 километрдан иборат бўлган темир йўл туннели қурилди.

Фото

















Фото: Темур Мамадаминов ва Оқил Ғуломов / ЎзА.