Мўғулистон Халқ Республикаси Президенти Цахиагийн Элбэгдорж 23 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун ЎЗбекистонга етиб келди.

Тошкент халқаро аэропортида мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди, дея хабар бермоқда ЎзА.

ШҲТ йиғилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раислиги остида бўлиб ўтади. Унда ШҲТ фаолиятини норматив-ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштириш, ташкилотга аъзо давлатларнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлиги, шунингдек, минтақавий хавфсизлик ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинади.