Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Тошкентга Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун келди.

Пойтахт аэропортида Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев ҳиндистонлик ҳамкасбини кутиб олди.

Нарендра Моди етиб келиши муносабати билан Твиттер-аккаунтида: «Ушбу дўст мамлакатга яна бир марта келганимдан хурсандман. ШҲТ саммитида етакчилар билан учрашувни кутаяпман», деб ёзди.

У Тошкент саммити доирасидаги музокараларнинг Ҳиндистон ва ШҲТ муносабатларини мустаҳкамлашига ишонч билдирди.

Мазкур саммитда Покистон билан бир қаторда Ҳиндистон билан ҳам ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш мақсадида мажбуриятлар тўғрисидаги меморандумни имзоланади.

Бир кун муқаддам Нарендра Моди Ҳиндистон ШҲТнинг янги аъзоси бўлишидан хурсанд бўлиши ва ташкилотга аъзо давлатлар билан айниқса иқтисодий соҳада самарали ҳамкорлик олиб борилишига ишонч билдирди.

Ўтган йилнинг июлида ҳам Нарендра Моди Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган эди.