Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев 23 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида қатнашиш учун Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Саммитда ШҲТ фаолиятини такомиллаштириш, ташкилотга аъзо давлатлар ҳамкорлиги ҳамда минтақавий хавфсизлик ва бошқа мавзулардаги масалалар муҳокама қилинади.