Покистон Президенти Мамнун Ҳусайн 22 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга етиб келди.

ЎзА хабарига кўра, Покистон раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи Самарқанддан бошланди. Олий мартабали меҳмон Имом Бухорий мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон майдонига ташриф буюрди.

Шундан сўнг Мамнун Ҳусайн Тошкентга етиб келди. Пойтахт аэропортида уни Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.