Тошкентдаги Турин политехника университети ҳужжатлар қабул қилиш муддатини узайтирди, дея хабар қилди ОТМ матбуот хизмати.

Абитуриентларга янада қулай шароит яратиш мақсадида ҳужжатларни топшириш ва онлай рўйхатдан ўтиш муддати 8 июль 18:00 га қадар узайтирилди.

Абитуриентлар учун 16 июндан физика, 21 июндан эса математика фанидан кириш имтиҳонлари бўйича бепул консультациялар берилмоқда. Батафсил маълумотлар — университет сайтида.

Аввалроқ хабар берганимиздек, янги ўқув йилида Тошкентдаги Турин политехника университети 350 нафар бакалаврни қабул қилади. Бу ўтган йилга исбатан 100 нафар кўп дегани.