ХХР раиси Си Цзиньпин сешанба куни Ўзбекистонга давлат ташрифини Бухородан бошлади, дея хабар қилди Синьхуа.

Хитой етакчиси тарихий маркази ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган 2500 йиллик тарихга эга шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишганидан сўнг Тошкентга йўл олди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон пойтахтида Си Цзиньпин Президент ИСлом Каримов билан музокаралар олиб бориб, Сенат аъзолари ҳамда Қонунчилик палатаси депутатлари олдида нутқ сўзлайди.

23-24 июнь кунлари Си Цзиньпин Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади.