Франция элчихонаси томонидан Касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан ҳамкорликда илк бор ташкил этилган ёзги мактабда 110 нафар француз тили ўқитувчиси ва методисти иштирок этди.

Париждаги Француз тили институти кўмагида ташкил этилган лойиҳа ўзбекистонлик француз тили ўқитувчилари ва методистларига 20 соатлик ўқувларда қатнашиш имкониятини тақдим этди. Унда Безонсондаги Амалий лингвистика маркази (CLA), Халқаро педагогик тадқиқотлар маркази (CIEP), ormationsFle агентлиги ва Les passeurs de mots ассоциациясининг беш нафар мутахассиси машғулотлар олиб борди, дея хабар берди Франциянинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати.

Машғулотлар 14-17 июнь кунлари пойтахт вилоятидаги «Бўстон» санаториясида бўлиб ўтди. 2017 йилда иккинчи ёзги мактабни ташкил этиш режалаштирилган.