РИА Новости — Сешанба куни эрталаб номаълум шахс Бельгия пойтахти Брюссель шаҳридаги City 2 савдо мажмуасини портлатиш билан таҳдид қилди. Мажмуа атрофи ўраб олиниб, ҳудудда антитеррор операцияси ўтказилди.

Ўтказилган антитеррор амалиёти натижасида гумондор шахс қўлга олинди. RTBF телерадиокомпаниясининг маълум қилишича, сешанба куни Брюсселдаги савдо марказида портлашни амалга ошириш билан таҳдид қилгани учун қўлга олинган гумондорнинг ўзи полицияга қўнғироқ қилган.

«Ахборот манбаларимизнинг маълум қилишича, гумондорнинг ўзи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига қўнғироқ қилган», — дейилади хабарда. ОАВ маълумотига кўра, гумондор ёнидан ҳеч қандай портловчи моддалар топилмаган. Мамлакат бош вазирининг сўзларига кўра, вазият назорат остида.