23-24 июнь кунлари чет эл фуқароларининг кириш визаларида қайд этилган Ўзбекистон ҳудудида бўлиш муддатлари уларга боғлиқ бўлмаган ҳолда тугаганда уларга нисбатан Ўзбекистоннинг тегишли органлари томонидан жарима ёки бошқа чоралар қўлланилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар қилди.

Бундай қарор Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлиси ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон аэропортларидан халқаро авиарейсларнинг келиш ва кетиш вақтларидаги эҳтимолий ўзгаришлар ҳамда қўшни давлатлар билан чегаралардаги айрим ўтиш жойларида вақтинчалик чекловлар ўрнатилиши муносабати билан қабул қилинди.