20 июндан Ўзбекистон олий таълим муассасаларида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш бошланди, дея хабар қилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га. Қабул кампанияси 20 июлда якунига етади.

ОТМ қабул комиссиялари ҳар куни 9:00 дан 18:00 га қадар фаолият кўрсатади, тушлик вақти 13:00 дан 14:00 гача. Мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида об-ҳаво шароитлари муносабати билан қабул вақти 8:00 дан 17:00 гача қилиб белгиланиши мумкин.

Абитуриент топшириши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати:

  • ректор номига ариза;
  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини тугатганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
  • паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  • 086/у шаклидаги тиббиё маълумотнома;
  • 3,5х4,5 ҳажмдаги 6 дона фотосурат;
  • махсус сиртқи бўлимга топшираётганлар учун — меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма ва иш жойидан тавсиянома.

2016-2017 ўқув йилида бакалавриатда ўқиш учун талабаларни қабул қилиш квотаси ўтган йилгидаги каби — 57907 кишини ташкил этади.