21-22июнь кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар маданият вазирларининг ўн учинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Йиғилишда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг тегишли вазирликлари раҳбарлари маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни чуқурлаштиришнинг истиқболли йўналишларини ҳамда кўп томонлама ҳамкорлик кун тартибига кирадаган бошқа мавзуларни муҳокама қилади.