Ўзбекистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказиладиган 23-24 июнь кунлари шаҳардан учиб кетадиган барча йўловчилар аэропортга рейсдан тўрт соат олдинроқ келишлари лозим. Бу ҳақдаги огоҳлантириш авиакасса ва сайёҳлик агентликларига тарқатилди.

Қўшимча равишда жадвалларда ўзгаришлар эҳтимоли борлиги ҳақида маълум қилиниб, халқаро ва маҳаллий рейслар йўловчиларидан парвознинг аниқ вақтини қўнғироқ қилиб аниқлаш сўралмоқда.