Жуда иссиқ ичимликларни истеъмол қилиш ошқозон ракини келтириб чиқариши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таркибига кирувчи Халқаро саратонни ўрганиш тадқиқот агентлиги мутахассислари шундай хулосага келишди, дея хабар бермоқда БМТ Янгиликлар маркази.

Тадқиқот устида 23 нафар олим иш олиб борди. Улар ишининг натижалари эса «Ланцет» тиббиёт журналида эълон қилинди. «Алоҳида аломатларнинг кўрсатишича, жуда иссиқ ичимликларни истеъмол қилиш ошқозон саратонига олиб келади», — дейилади олимларнинг хулосасида. Бу ерда гап ҳарорати 65 даража Цельсийдан ошадиган ичимликлар ҳақида кетмоқда.

Қаҳва ёки чойнинг меъёридаги ҳарорати 60 даражадан паст бўлиши тавсия этилади. Эрон, Туркия ва Жанубий Америка мамлакатларида мазкур ичимликлар ҳарорати белгиланган меъёрдан ошиши аниқланган. Ушбу давлатлар аҳолиси 70 даражадан иссиқроқ қаҳва ёки чойни ичишни хуш кўради.

Айни пайтда олимларнинг ишчи гуруҳи қаҳванинг ракни келтириб чиқарувчи ичимлик эмаслигини қайд этиб ўтишган.