Р-Спорт — Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ва Паралимпиада ғолиб ҳамда совриндорларига топшириладиган медаллар дизайни намойиш қилинди.

Тақдимот маросими Бразилиада Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах иштирок этган махсус матбуот анжумани доирасида бўлиб ўтди. Хабар қилинишича, жами бўлиб 2488 медал тайёрланди. Уларнинг 812 тадани олтин ва кумуш, 864 таси бронза медалларидир.

«Бугун биз Жанубий Америкада бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларининг биринчи ўйинларига қадар давом этадиган вақт ҳисобини санашни бошлаймиз», — деди Бах маросимда.

Маълумотларга кўра, 500 грамли медал олтиндан, ишлаб чиқаришнинг қатъий талабларига риоя қилинган ҳолда симоб қўлланилмаган ҳолда тайёрланган. Кумуш ва бронза медалларининг 30 фоизи эса қайта ишланган материаллардан тайёрланган. Медаллар илинадиган тасмаларнинг ярим материали эса пластик идишларни қайта ишлашдан олинган. Медалларни сақлаш учун махсус футлярлар Жанубий Америкада ўсадиган Кордия Гоэлда дарахтидан шакллантирилган.

Дизайнерлар Рио ўйинлари медалларининг ўрта қисмини четларига нисбатан юпқароқ ишлашди, медалнинг қирралари бўйлаб эса лазер ёрдамида ғолиб исм-шарифи ва спорт тури ўйиб туширилади.

Шунингдек, ҳар бир мукофот ичига шовқин камераси жойлаштирилган бўлиб, бу заиф кўрувчи ғолиб спортчиларга медални силкитиб, унинг қийматини баҳолашларига ёрдам беради. Олтин медал энг кўп шовқин чиқарса, бронза медаги овозсиз.