«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 14 июнидан Тошкент-Воронеж-Тошкент йўналиши бўйича қатновларни бошлади, дея хабар қилди авиаташувчи матбуот хизмати.

Мазкур мунтазам қатнов Воронеж ҳудуди аҳолисига Жанубий-Шарқий Осиё, келажакда эса Грузия ва Озарбайжонга йўл очиш имкониятини яратиш мақсадида ташкил этилди. Айни пайтда Воронежда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ваколатхонаси фаолият юритмоқда.

Парвозлар сешанба кунлари А320 лайнерларида амалга оширилади. Самолёт Тошкентдан 18:55 да жўнаб кетиб, Воронежга 21:00 да етиб боради. Ортга эса 23:00 да қайтиб, Ўзбекистон пойтахтига 4:40 да етиб келади (маҳаллий вақт билан).

"Август ойларига келиб қатновлар сони кўпайиши мумкин, деди «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг «Воронеж»даги вакили Бахтиёр Нарбабаев мазкур қатнов тақдимотида. Бундан ташқари, яқин кунлар ичида юк ташувларини йўлга қўйиш ҳам мўлжалланмоқда.