Ўзбекистон ҳукумат портали доирасида 13 июнь куни ўзбек ва рус тилларидаги «Ҳукумат болалар нигоҳида» (kids.gov.uz) вебсайти ишга туширилди.

Ҳукумат порталида хабар қилинишича, янги ресурс 2016 йилнинг «Соғлом она ва бола йили» деб эълон қилиниши муносабати билан болаларни «давлат» ва «ҳукумат» тушунчалари билан таништириш, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Сайт 6 дан 12 ёшгача бўлган мўлжалланган бўлиб, улар тилидан фойдаланилган. Ёш фойдаланувчиларни Зулфия ва Бобур исмли виртуал қаҳрамонлар кузатиб боради.

Сайтда болалар ҳукуматнинг қандай шакллангани, қандай вазирликлар мавжудлиги, давлат нима, уни ким бошқаради, армия нима учун керак каби маълумотлардан хабардор бўлишлари мумкин. Бундан ташқари, Ўзбекистон, унинг чегаралари ва қўшнилари, бола ҳуқуқлари, Конституция ва бошқа ахборотлар билан ҳам танишиш мумкин.

Лойиҳа синов тариқасида ишга туширилган бўлиб, фойдаланувчиларнинг таклиф ва истаклари асосида янада такомиллашиши мумкин, дея хабар қилди ишлаб чиқувчилар.

Сайт Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги қошидаги UZINFOCOM маркази томонидан ишлаб чиқилди.