Пайшанба куни кечқурун Тошкентнинг Яккасарой туманидаги собиқ текстиль комбинати ҳудудида кучли ёнғин содир бўлди, унинг шуъласи бир неча километрдан кўриниб турди.

Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, аланга 22:00 дан сўнг бошланган. Ёнғин ҳодиса жойидан бир неча километргача масофадан эшитилган портлашни ҳам келтириб чиқарди.

Ёнғин жойига тезкорлик билан ўт ўчириш қисмлари етиб келди. Тахминан 23:00 га бориб аланга тўхтатилди.

ФВВ ёнғиннинг Яккасарой технопарки ҳудудида содир бўлганини тасдиқлади. Жабрланганлар ва қурбонлар тўғрисида маълумотлар йўқ.

Ахборот тўлдирилмоқда.