Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва иссиқ ҳавонинг сақланиб қолиши Эрон ва Туркманистон ҳудудидан иссиқ ҳаво оқимининг кириб келиши билан изоҳланмоқда. Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг «Газета.uz»га хабар қилишича, ҳавонинг бир оз салқинланиши фақатгина келгуси ҳафтанинг ўрталарида бир ёки икки кун кузатилиши мумкин: ҳарорат республика бўйича ўртача 3-4 даражага пастлайди.

11-12 июнь кунлари Тошкентда ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +23…+25, кундузи — +39…+41 даража бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида — ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +23…+28, кундузи — +39…+44 даража бўлади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +23…+28, кундузи — +39…+44 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +23…+28, кундузи — +38…+43 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида айрим жойларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +21…+26, кундузи — +37…+42 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида бир оз ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси — +15…+20, кундузи — +27…+32 даража бўлади.