Футбол бўйича Канада терма жамоаси сешанба куни Австриянинг Бад-Вальтерсдорф стадионида Ўзбекистон жамоаси устидан 2:1 ҳисобига устун келди.

Ҳисоб 22-дақиқада канадалик Дэвид Элгар томонидан очилди. 62-дақиқада Элдор Шомуродов вазиятни тенглаштирди. 80-дақиқада урилган Акром Комиловнинг автоголи рақиб жамоага ғалаба келтирди.

Ўртоқлик учрашуви Жаҳон чемпионати-2018 учинчи саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтди.