8-9 июнь кунлари Таллин шаҳрида Ўзбекистон-Эстония вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтади, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Ўзбекистон ва Эстония ташқи ишлар вазирликлари делегациялари иштирокида бўлиб ўтадиган музокаралар кун тартибидан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларга доир масалалар ўрин олган.

Шунингдек, томонлар халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашишади.