7 июнь куни Бишкекда бўлиб ўтадиган МДҲ Давлат ҳукуматлари кенгаши йиғилишида Ўзбекистон делегациясига бош вазирнинг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов раҳбарлик қилади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

МДҲга аъзо давлатлар ҳукуматлари раҳбарлари Ҳамдўстлик доирасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

МДҲ Ижроия қўмитаси маълумотига кўра, йиғилишда 21 та ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқиш режалаштирилган бўлиб, уларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи иқтисодий соҳага тааллуқли.