Ўзбекистон ва Экваториал Гвинея терма жамоалари ўртасида 2 июнда ўтказилиши режалаштирилган ўртоқлик учрашуви бекор қилинди.

Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматининг хабар қилишича, учрашув Экваториал Гвинея Футбол федерацияси ташаббуси билан бекор қилинган.

Хориж жамоаси 3 июнь куни Африка миллатлар кубоги саралаш босқичи доирасида Экваториал Гвинея ва Бенин ўртасида ўтказилиши мумкин бўлган учрашув сабабли Тошкентга кела олмайди.

Қолдирилган учрашувга чипта олганлар уларни қайтариб топширишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, даставвал 2 июнда Ўзбекистон ва Қирғизистон термалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши белгиланган эди, бироқ у бекор қилинди.