Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 31 май куни Корея Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён Уни қабул қилди.

ТИВ матбуот хизматининг хабарига кўра, элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди ҳамда мунтазамлик касб этган олий даражадаги Ўзбекистон-Жанубий Корея мулоқоти доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Корея Республикасининг аввалги элчиси Ли Ук Ҳён мазкур лавозимда 2013 йил ёзидан буён фаолият кўрсатиб келаётган эди.