Январь-апрелда Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларида 74 маротаба рейд ташкил этилиб, 669 ҳолатда автотранспорт воситасида йўловчилар ноқонуний ташилгани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (ЎзАДТА) ахборот хизмати хабар қилди.

Суд органлари томонидан 588 нафар ҳайдовчидан 370,35 млн сўм миқдорида жарималар ундирилди. Қолган ҳайдовчилар бўйича ҳужжатлар суд органларига ижро учун топширилди.

Хабарда келтирилишича, ЎзАДТАнинг ҳудудий бўлими вилоят ИИБ ЙҲХБ ва солиқ идоралари билан ҳамкорликда ҳудуддаги ташувчилар билан кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.