Тошкентда ўтган ҳафтадан бошлаб фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича махсус-тактик ўқув машғулотлари комплекси ўтказилмоқда.

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ўқув машғулотлари Ички ишлар бош бошқармаси кучлари томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Таҳририятдаги мавжуд маълумотга кўра, ўқувлар июннинг биринчи ҳафтасига қадар бўлиб ўтади.