Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзбекистон почтаси» компанияси тайёрлаган «Буюк Ипак йўли» туркумидаги маркаларни муомалага чиқарди.

Компания сайтида хабар қилинишича, туркум 2 та почта маркаси ва 1 та почта блокидан иборат. Почта маркаларида XI-XIX асрларда Буюк Ипак йўлидан ўтган шаҳарлар -"Аёз-қалъа" ва «Арк» қалъалари ҳамда Қаршидаги «Кўк-гумбаз» масжиди тасвирланган.

Почта блокида Буюк Ипак йўли харитаси, почта блоки маркасида — Бухородаги тарихий «Арк» қалъаси тасвирланган.

Маркалар 8000, почта блоки — 5000 ададда нашрдан чиққан.