Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги пойтахт ва Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудлари ОТМлари ўқув йилини 10 июнга қадар якунлаши тўғрисидаги буйруқни қабул қилди, дея хабар берди вазирлик вакили «Газета.uz»га.

Ўқув жараёни жадвалининг ўзгариши Тошкент, шунингдек, Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги ОТМлар (шу жумладан, филиаллар)га тааллуқлидир.

Кўрсатилган муддатда барча якуний назорат ишлари, битирув-малакавий ишлар ва магистрлик диссертациялари якунланган бўлиши лозим.