24 май куни Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финали доирасида Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси «Бунёдкор» стадионида Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоасини қабул қилди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида мезбон жамоа ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ҳисобни очган бўлса, 56-дақиқада яна бир ҳимоячи Шерзод Файзиев уни 2:0 га етказди.

Ўйиннинг 88-дақиқасида австралиялик ҳакам Бенжамин Уильямс меҳмонлар ҳужумчиси Аилтон жарима майдончасида йиқилганидан сўнг «Локомотив» дарвозасига 11 метрлик жарима тўпини белгилади.

Муҳаммад ал-Шулҳуб зарбаси бехато кетмади ва ҳисоб қисқарди. Аммо мазкур ҳисоб ўйин сўнгига қадар сақланиб қолди ва «Локомотив» ўз тарихида биринчи марта ОЧЛнинг чорак финалига йўл олди.