Ўзбекистон ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов 23 май куни Тошкентга расмий ташриф билан келган Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар Вазири Ван И билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Суҳбат чоғида икки томон алоқаларининг долзарб масалалари ва уларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Вазирлар бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон-Хитой учрашувларининг дастури ва кун тартиби лойиҳаларини муҳокама қилишди.

Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Душанба ва сешанба кунлари Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.